Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини ананавий шаклда давом эттириш белгиланганлигини инобатга олган холда:
1 ва 4 курс бакалавриат кундузги талабалари учун 2020 йилнинг 16 ноябридан бошлаб анъанавий шаклда ўқув жараёни ташкил этилади.
2 ва 3 курс бакалавриат кундузги талабалари учун 2020 йилнинг 30 ноябридан бошлаб анъанавий шаклда ўқув жараёни ташкил этилади.
Филиалимиздаги сиртқи таълим шакли талабалари учун ўқув жараён on-line тарзда ташкил этилади. Ўқув жараённинг анъанавий шаклда бошланиши қўшимча маълумот берилади.