Xalqaro anjuman materiallari

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида халқаро илмий-техник конференция ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида “Техника ва технологик фанлар соҳаларининг инновацион масалалари» мавзусида ZOOM дастури орқали (онлайн) халқаро илмий-техник конференция ўтказилди.
Конференция “Техника ва технология фанларини ўқитишнинг инноватцион услублари”, “Транспорт воситаларидан фойдаланиш, автомобиль йўллари ва логистиканинг долзарб масалалари”, “Кимё технология, озиқ-овқат саноати, экология ҳамда енгил саноат соҳаларидаги муаммо ва ечимлар”, “Энергетика соҳасида инновацион техника ва технологиялардан фойдаланиш ҳамда уларни яратиш муаммолари” ва “Фанларни ўқитишнинг долзарб масалалари” бўйича шўъбаларда ўтказилди.
Конференцияда нафақат юртимизда таълим ва тарбия соҳасида ватанимиз равнақига ҳисса қўшиб келаётган профессор устозлар балки, хорижий давлатлардаги нуфузли олийгоҳ профессорлари ҳам конференцияда маcофадан туриб ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Хусусан, Америка Қўшма Штатлари Вебстер Университети профессори Тўраева Нигора Назаровна, Белгия Антверпен Университети кимё департаменти PHD доктори Умиджон Халилов, Шириланка Эастерн Университети профессори Моҳамед Рифкй, Россия УФА Нефт техника университети Октябрск филиали профессори Рахимов Неъматжон Раҳимович, Хитой халқ Республикаси Тианжин фан ва технология университети катта илмий ходими, докторант Мурод Абдусалимзода ўғли Самадий , Хитой халқ Республикаси Чангшу технология институти доктори Шохрух Мажидовлар иштирок этдилар.
Онлайн видеоконференция ўзаро тажриба алмашиш, илм-фан янгиликлари билан ўртоқлашдилар. Ҳамда видеоконференцияда қатнашаётганлар соҳа мутахассисларига ўзларини қизиқтирган соволлари билан мурожаат қилиб,атрофлича жавоб олишди. Карантин даврида халқаро мутахассислар билан юзма-юз мулоқот қилиб, илмий-техникавий тизимни юқори босқичларга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

 

Ko’chirib olish  Халқаро анжуман тўпламини кучириб олиш бу ерни босинг