fbpx

OMMAVIY TADBIRLAR

Tadbir

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида  ўтказилган маърифий тадбир

БАЁННОМАСИ № 19

02.11.2018 йил

Соат 11:00                                                                      Тошкент давлат техника

университети Термиз филиали

Мажлислар зали

Таклиф қилинганлар:  ЎМИ вилоят вакили –Абдурахмон Хурсандов,

                                        филиал доценти Х.Худойбердиев.

Қатнашдилар: ТошДТУ Термиз филиали Қурулиш ва транспорт тизимлари факультети талабалари жами 310 нафар.

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:

 Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик.

  Кун тартибидаги масалалар бўйича тадбирни Тошкент давлат техника университети Термиз филиали Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи И.Хайруллаев очиб, таклиф қилинган меҳмонларни иширокчиларга таништириб ўтди. И.Хайруллаев ўз сўзида  диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик ғоялари тўғрисида гапириб ўтди.

Кун тартибидаги масала масала бўйича сўз ЎМИ вилоят вакили Абдурахмон Хурсандовга берилди. А.Хурсандов ўз маърузасида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз- халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётидир.

Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қад

риятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда.

Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида уларнинг ҳар бири маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда. Шунингдек,уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, ўз қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айни пайтда турли миллат ва элатларнинг миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаш, уларни янада ривожлантириш, бойитиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларимизда етти тилда-ўзбек, қорақалпоқ, рус, қирғиз, туркман. қозоқ ва тожик тилларида билим берилаётгани, шунингдек, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллатларнинг ўнта тилида фаолият олиб бораётгани бунинг ёрқин ифодасидир.  Мамлакатимизда истеъқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг ўз она тилида ўқиши учун кенг имкониятлар яратилгани, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва мактабларда барча миллат вакиллари учун тенг шарт-шароитлар яратилгани, кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилиб, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар олиб борилаётгани бу борадаги фаолиятнинг яққол далилидир. Мустақиллик йилларида республикамизда юзлаб масжидлар, черковлар, с

инагога ва ибодат уйлари қурилди ва қайта таъмирдан чиқарилди. Улар қаторида Тошкентдаги “Ҳазрати Имом”, “Минор” мажмуи, вилоят марказларидаги жомеъ масжидлар, Тошкентдаги Рус православ черковлари, шунингдек, буддавийлик ибодатхонаси, Самарқанддаги Арман Апостол черкови, Корақалпоғистон Республикасидаги “Султан Вайс бобо” ва “Мухаммад Норимжоний” зиёратгоҳлари, “Пантейлемон” черкови ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Юртимизда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бердақ, Ажинияз ҳайкаллари қаторида Ганжавий, Руставели, Пушкин, Шевченколарнинг ҳайкаллари ҳам кўча ва майдонларимизга файз бахш этиб турибди. Буларнинг барчаси динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг кўринишидир.

Навбатдаги сўз филиал иқтисодий, ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси доценти Хурсанд Худойбердиевга берилди. Маърузачи ўз сўзида

Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тарихий илдиз ва мустаҳкам қонуний асосларга эга бўлиб, дунёвий давлат ва дин орасидаги муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган деб айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деб белгиланган. Ушбу моддани амалга ошириш механизми 1998 йил 1 майда қабул қилинган

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида кенг ёритиб берилган. Унинг 3-моддасига кўра, Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 18-моддасида: “Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга,бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат ибодат қилишда ва диний расм-русум ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка тартибда, шунингдек бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади”, деб белгиланган.

Ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО томонидан Бағрикенглик принциплари декларациясининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир. Ушбу декларацияда эътиқод ва виждон эркинлигига ҳам эътибор қаратилган. Унинг 1-моддасида, бағрикенглик ўзимиз яшаб турган дунё маданиятининг бой ва хилма-хиллиги, инсон индивидуаллигининг намоён бўлиш шакллари ва усулларини ҳурмат қилиш, уни қабул қилиш ва тўғри тушуниш ҳамда виждон ва эътиқод эркинлиги сифатида изоҳланган. Бош қомусимизда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакиллари миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий холатидан қатъий назар Ўзбекистон ҳалқини ташкил қилиши ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шунингдек эътиқод эркинлиги мустаҳкамланган. Асосий қонунимизда ушбу ҳуқуқнинг акс эттирилиши мамлакатимизда инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги таъминланишининг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилоят вакили Абдурахмон Хурсандов ва филиал доценти Х.Худойбердиевлар жавоб берди.

 

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

 Факультет ва академик гуруҳларда, доимий равишда ходимлар ва талаба-ёшлар ўртасида “Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик” мувзуида давра сухбатлари ўтказилиб борилсин.

  1. “Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик” мувзуидаги тадбирлар “Мураббийлик” ва “Ахборот соатлари”да мунтазам тарзда талабаларга етказилиб борилсин. (маъсуллар: кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари).

 Тошкент давлат техника университети

 Термиз филиали директори:                                                 Б.Э.Тураев

Kiyinish madaniyati

Талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг кийиниш маданияти бўйича тавсия

Айрим талабаларнинг олий таълим муассасасига одамлар диққатини тортадиган, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металь занжирлар, тўқноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган, соқоли ўсган, рўмолини жағидан боғлаб ўраган тарзда келиши ва шундай  ҳолда юриши жамоатчилик томонидан аҳлоқий қоидаларни бузиш сифатида эътироф этилмоқда. Шу билан биргаликда турли тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, ички тартиб қоидаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда.

Ҳар бир талаба таълим муассассига ораста бўлиб, унга монанд ва белгиланган тартибдаги кийимда, соқол олинган ва соч тартибга келтирилган ҳолда келиши лозим.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасасининг Устави(низом), ички тартиб қоидалари ҳамда халқаро  доирада умумэътироф этилган маънавий ва аҳлоқий тамойиллар, халқимизга мос миллий урф-одат, анъаналаримиз ва миллий маънавиятимиз мезонлари асосида олий таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларига қуйидаги жумлалар киритилишини, ҳамда олий таълим муассасаси кенгаши қайта тасдиқланишини таъминлашингиз сўралади.

Олий таълим муассасаси(ОТМ)да кийиниш тартиби ва маданияти:

  • Талаба йигитлар ОТМ ҳудудига (белгиланган формада) оқ кўйлакда, классик услубдаги шим-костюм, галстукда ва тўқ рангли пояфзалда келишлари лозим;
  • Талаба қизлар ОТМга (белгиланган формада) оқ блузкаларда, тиззани ёпиб турадиган юбка ва костюм, тўқ рангдаги пояфзалда келишлари лозим;
  • Эркак педагог ходим ва талаба йигитларнинг ташқи қиёфаси озода, покиза, сочи тартибга солинган ва соқоли олинган бўлиши лозим;
  • Талабалар аудиторияда, ўқитувчи ва ходимлар эса хизмат хоналарида устки кийимда (плаш, палто,куртка кабилар)юришлари мумкин эмас;
  • Педагог ҳодим ва талабалар ОТМга диний ибодат либосида, спорт кийими ва пояфзалида келиши, уларнинг одамлар диққатинин тортадиган, хусусан,танани шаффоф кўрсатиб турадиган елка, кўкрак ва қорин, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда, шунингдек наушниклар, металь занжирлар ва бошқа тақинчоқлар, пирсингда, соқолни ўстирган ҳолда, рўмолини жағидан боғлаган тарзда ОТМга келиши ва шу ҳолатда ОТМда юриши мумкин эмас;
  • Аёл педагог ходимлар ва талаба қизларга ёрқин пардоз (макияж) қилишига йўл қўйилмайди.

 

  •      Ушбу қоидаларни бузганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг “ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июнъдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “ Олий таълим муассасаларининг бакалавриятига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом” асосида интизомий чора кўриш лозимлигини маълум қиламиз.

Tags

Attention students and teachers!

   Attention! In order to further develop the ICT industry “Venkoma Group” M.Ch. Wincode Programming Championship will be held in Tashkent. Winners of this championship with cash prizes.

Application for participation in the competition – the Department of gifted students: Khayrullaev Ibodulla

Tags

Solving Math Problems Using MATHCAD Software

Mathematical problems using MATHCAD software
Source: Tami.uz

Short description:
As the Uzbek economy became independent, reforms in the field of education were conducted as well as in all spheres. Great work has been done in all directions of science and education. During the years of independence, the Republic has developed all legal and regulatory framework for the development of information and communication technologies and the country’s access to the world news media, including the use of Internet access. These documents are reflected in the decrees of the President of the Republic of Uzbekistan and decisions of the Government of the Republic of Uzbekistan.

Tags

Roundtable discussion

Today, the Termez branch of the Tashkent State Technical University held a round table to establish partnership relations with foreign higher educational institutions.

 

The round table was opened by the director (i.o.) of the branch F.Nosirov.
F. Nosirov in his speech spoke about the ongoing reforms in the education sector in the country and stressed the relations with foreign educational institutions.
         After that Turmambetov Torebai Abdurahmanovich, laureate of the Kazakh-Turkic International University named after Khoja Ahmed Yassavy, spoke in Turkestan.
Turmambetov Torebay Abdurahmanovich made a report on the work carried out in the field of education between the two countries.
Saidakhmedov Pulat Altibayevich, Professor of the South Kazakhstan State University Mukhtar Avezov in Shymkent, also answered the questions of professors and students.
The event was attended by professors of Tashkent State Technical University B. Umrzakov and A. Risbaev.
After the event, the guests got acquainted with the material and technical base of the branch, created conditions and read lectures for our students.

Tags

ERASMUS+ PROGRAM

 

GUIDELINES DEVELOPED WITHIN THE PROJECT “IMEP: INTERNATIONALISATION AND MODERNISATION OF EDUCATION AND PROCESSES IN THE HIGHER EDUCATION OF UZBEKISTAN” OF ERASMUS+ PROGRAM

IMEP-tavsiya Yuklab oling (Download; Скачать)

Tags

RSS
Follow by Email
Share
Telegram
VK
OK