O‘zbekiston Respublikasi gerbi O‘zbekiston Respublikasi bayrog‘i O‘zbekiston Respublikasi madhiyasi HEMIS OTM Scopus

Yangiliklar

➖ Афсуски, шу кунларда фирибгарлик йўли билан бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ҳаром пул эвазига моддий манфаат орттиришга ҳаракат қилаётган шахслар жуда кўп учрамоқда...

➖ Халқимиз, софдил халқимиз фарзандининг келажагини кўрмоқчи экан, бу йўл билан кўриши керак эмас...

➖ Берувдор қўл бўлмаса... Олувдор қўл бўлмайди...

Абдуқодир ТОШҚУЛОВ — Олий ва ўрта махсус таълим вазири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

➡️ республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;

➡️ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – “transfer.dtm.uz”.

▶️ Ушбу электрон “transfer.edu.uz” тизими орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.

⚠️ transfer.dtm.uz орқали аризаларни 15 июль 22.00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Филиал раҳбарияти Бойсун туризм ва сервис коллежи негизида ташкил этилиши режалаштирилган Бойсун кўп тармоқли техникуми шароити билан танишиш мақсадида Бойсун туманида бўлишди. Филиал директори Ў.Aхмедов коллеж жамоаси билан суҳбатлашиб, янги ўқув йили учун қабул жараёнлари борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Техникум ҳудудидаги ободончилик ишлари танишилиб техникум маъмуриятига таклифлар берилди. 2021/2022 ўқув йилида янги таълим йўналишлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш имкониятлари таҳлил қилинди.

Ўрганиш вақтида ўқувчилар турар жойидаги хоналар ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, коллеж кутубхонаси, ўқувчи-ёшлар учун яратилган шароитлар ҳам ўрганилди. Кутубхоналарда китобларни кўпайтириш ва ўқувчиларни тўлиқ кутубхонага жалб қилиш борасида таклифлар берилди.

Шунингдек, Ангор кўп тармоқли техникумида қабул жараёнларига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб ҳудудда ободончилик бўйича амалга оширилган ишлар билан танишилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан бакалавриат ва магистратура таълими бўйича эълон қилинган очиқ стипендия танловларига 716 нафар талабгорлар хужжат топширган.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган танловга хужжат топширишнинг охирги муддати 2021 йил 30 апрель.

Сиз ҳам бу танловда иштирок этинг!!!

Farmonni yuklab olish

https://lex.uz/docs/5286354?ONDATE=12.02.2021%2000

Interaktiv xizmatlar

528

Professor-oqituvchilar

16

Ta'lim yo‘nalishlari

21

Mutaxassisliklar

210

Auditoriyalar soni

5,312

Talabalar

170

Ilmiy izlanuvchilar

68

Doktorantlar

Vebinarlar