Kiyinish madaniyati

Kiyinish madaniyati

Талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг кийиниш маданияти бўйича тавсия

Айрим талабаларнинг олий таълим муассасасига одамлар диққатини тортадиган, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металь занжирлар, тўқноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган, соқоли ўсган, рўмолини жағидан боғлаб ўраган тарзда келиши ва шундай  ҳолда юриши жамоатчилик томонидан аҳлоқий қоидаларни бузиш сифатида эътироф этилмоқда. Шу билан биргаликда турли тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, ички тартиб қоидаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда.

Ҳар бир талаба таълим муассассига ораста бўлиб, унга монанд ва белгиланган тартибдаги кийимда, соқол олинган ва соч тартибга келтирилган ҳолда келиши лозим.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасасининг Устави(низом), ички тартиб қоидалари ҳамда халқаро  доирада умумэътироф этилган маънавий ва аҳлоқий тамойиллар, халқимизга мос миллий урф-одат, анъаналаримиз ва миллий маънавиятимиз мезонлари асосида олий таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларига қуйидаги жумлалар киритилишини, ҳамда олий таълим муассасаси кенгаши қайта тасдиқланишини таъминлашингиз сўралади.

Олий таълим муассасаси(ОТМ)да кийиниш тартиби ва маданияти:

  • Талаба йигитлар ОТМ ҳудудига (белгиланган формада) оқ кўйлакда, классик услубдаги шим-костюм, галстукда ва тўқ рангли пояфзалда келишлари лозим;
  • Талаба қизлар ОТМга (белгиланган формада) оқ блузкаларда, тиззани ёпиб турадиган юбка ва костюм, тўқ рангдаги пояфзалда келишлари лозим;
  • Эркак педагог ходим ва талаба йигитларнинг ташқи қиёфаси озода, покиза, сочи тартибга солинган ва соқоли олинган бўлиши лозим;
  • Талабалар аудиторияда, ўқитувчи ва ходимлар эса хизмат хоналарида устки кийимда (плаш, палто,куртка кабилар)юришлари мумкин эмас;
  • Педагог ҳодим ва талабалар ОТМга диний ибодат либосида, спорт кийими ва пояфзалида келиши, уларнинг одамлар диққатинин тортадиган, хусусан,танани шаффоф кўрсатиб турадиган елка, кўкрак ва қорин, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда, шунингдек наушниклар, металь занжирлар ва бошқа тақинчоқлар, пирсингда, соқолни ўстирган ҳолда, рўмолини жағидан боғлаган тарзда ОТМга келиши ва шу ҳолатда ОТМда юриши мумкин эмас;
  • Аёл педагог ходимлар ва талаба қизларга ёрқин пардоз (макияж) қилишига йўл қўйилмайди.

 

  •      Ушбу қоидаларни бузганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг “ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июнъдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “ Олий таълим муассасаларининг бакалавриятига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом” асосида интизомий чора кўриш лозимлигини маълум қиламиз.
Please follow and like us:
error
Comments are closed
RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK