Madaniy va ma`rifiy tadbirlar

Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ва ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси билан хамкорликда талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида “Ёшлар ўртасида гиёхвандликни олдини олиш” мавзусида ўтказилган тадбир
Б А Ё Н И­­­­­ №47

 

2018 йил «20» июнь                                                                              Термиз шаҳри

 

Раислик қилувчи: И.Хайруллаев–маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи.
Иштирок этдилар: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифлқи Сурхондарё вилояти кенгаши бош мутахассиси-Матлуба Сахиева, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими-С.Азимов, Вилоят Наркология диспансри врач-нарколог-Сарвиноз Холиқова, Термиз шаҳар бош имом хатиби-Низомиддин Чориев, Вилоят ИИБ ходими Саломат Хаттаева, Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази мутахассиси-Хайит Шоимов  профессор-ўқитувчилар ва талаба-ўқувчилар. Жами 245 киши.
Тадбир ташкилотчилари: И.Хайруллаев–маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, Филиал касаба уюшма қўмитаси раиси-Ж.Рахмонқулов.
Тадбирни ўтказиш жойи ва вақти: Филиал фаоллар зали

20.06.2018 йил 12:00

К У Н   Т А Р Т И Б И:

                                                 

 “Ёшлар ўртасида гиёхвандликни олдини олиш” мавзусидаги тадбирни кириш сўзи билан Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи И.Хайруллаев очиб берди.

И.Хайруллаев иштирокчиларини таништириб сўзни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифлқи Сурхондарё вилояти кенгаши бош мутахассиси Матлуба Сахиевага берди. М.Сахиева қуйидаги маълумотларни иштирокчиларга тақдим этди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 2018 йил 19-21 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2018 йил 22 майдаги 14/1-2894-сонли “Гиёхвандликка қарши кураш ойлигини ўтказиш ва “26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган тадбирларни ташкил этиш тўғрисида” ги топшириғи ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 30 майдаги Сурхондарё вилоятида 2018 йил июнь ойида “Гиёхвандликка қарши кураш ойлиги” ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар ўртасида гиёхвандликни олдини олиш” мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хамкорлик чора-тадбирлар режасисига асосан турғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир давомида Вилоят Наркология диспансри врач-нарколог Сарвиноз Холиқова сўзга чиқиб, Маълумотларга кўра, 15 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар орасида қайд этиладиган ўлимларнинг 1,3 фоизи гиёҳвандлик оқибатида юз берар экан. Бир йилда 211 мингта ўлим айнан гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқади. Европада гиёҳвандлик оқибатида ҳалок бўлаётганларнинг ўртача ёши 35 ёшни ташкил қилади. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда гиёҳвандлик оқибатида  1,6 миллион киши  ВИЧга мубтало бўлади. 7,2 миллион киши эса гепатит C вирусини юқтириб олади.  1,2 миллион киши  гепатит B вирусига чалинади. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ хасталикларга учраганлар сони дунё бўйича 29 милион кишидан ортиб кетган. БМТ гиёҳвандлик ва жиноятчилик устидан назорат бошқармаси эълон қилган йиллик ҳисоботда қайд этилишича, “сўнгги 6 йилда илк маротаба бу борада номутаносиб ўсиш кузатилмоқда”.

Ҳужжатда таъкидланишича, сайёра катта ёшли аҳолисининг 5 фоизи, яъни 250 миллион киши, тақиқланган моддаларни камида бир марта истеъмол қилади. “Бундан ташқари, 12 миллион киши гиёҳванд моддаларни томиридан қабул қилади”, – дейилади Ҳисоботда. Героин гиёҳвандлиги Шимолий Америка, Ғарбий ва Марказий Европада тобора авж олмоқда. Шу билан бирга, БМТ бошқармаси, асосан Ғарб мамлакатларида марихуанадан фойдаланиш ҳоллари тобора ортиб бораётганидан хавотир билдирган.

Бангифурушлик ва гиёҳванд моддалар истеъмоли сўзсиз аҳоли соғлиғи ва жамоат хавфсизлигига тахдид сифатида кўрилади. Бир қатор мамлакатларда бу иллат жамиятнинг барқарор ривожланишига халақит бераётганидан асло кўз юмиб бўлмайди.

Жумладан, бангиларни даволаш учун катта миқдорда маблағлар сарфланади. Бу маблағлар давлат бюджетидан ажратилади. Мутахассислпрнинг хисоб китобларига қараганда, бугунги кунда ҳар олти гиёҳванднинг биттаси даволаниш имкониятига эга экан. Уларни даволаниши учун бир йилда ўртача 35 миллиард доллар сарфланади. Бангиларни даволаш учун ажратиладиган сарф-харажатлар ўз йўлига. Аммо уларнинг жамият хаётига таҳдид солишларини ҳам асло ёддан чиқариш  керак эмас. Шу сабабли ҳам бангилар соғлиқни сақлаш тизимидан ташқари ижтимоий ҳаётга хам  муаммо яратувчи сифатида тан олинади. Сўнгги йилларда жаҳон мамлакатларида гиёҳвандликка қарши кенг қамровли кураш олиб борилоқда. унинг учун турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бунда ижтимоий рекламалардан ҳам кенг фойдаланилмоқда.  Энг муҳими соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида кўп ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир давомида Термиз шаҳар бош имом хатиби Низомиддин Чориев талаба – ўқувчиларга муқаддас китобларимизда келтирилган халол ва харом ҳақида сўз юритиб, Ҳаёт қонуниятларини яхши биладиган, умрнинг ўткинчи экани, абадият инсонга эмас, Оллоҳга хослигини яхши англаб етган, ўзи ва ўзгалар қадрини тўғри тушунадиган, халол ва харомнинг фарқини тушунадиган киши ҳеч қачон ёмон йўлда юрмаслигини айтиб ўтди. Фаробий таъкидлаганидек, ҳикматни қадрлаш, олам ва одам ҳамда ҳаётнинг қадрига етиш-бошқа гап эканлигини фйтиб ўтди.

Навбатдаги сўз Вилоят ИИБ ходими С.Хаттаевага берилди. С.Хаттаеванинг сўзларига кўра, Таҳлилчиларнинг фикрича, гиёҳванд моддаларнинг кенг тарқалиши бир қатор ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади. Жумладан, демографик фожеаларни келтириб чиқаради, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда жиноятчилик кўзга ташланади. БМТнинг жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар устидан назорат бошқармаси маълумотларига кўра, 2015 йилда гиёҳвандликка рўжу қўйганлар сўнгги дунёда 300 миллион кишидан ошиб кетди. Энг кўп истеъмол қилинадигани  наша экани айтилади.

Жаҳонда қайд қилинадиган ўлимларнинг 43та сабабидан гиёҳвандлик оқибатида содир бўладиган ўлим 19 ўринда туради. Гиёҳвандликка қарши курашда илк бор бундан юз йиллар муқаддам ҳамкорлик қилина бошланди. 1909 йилнинг февраль ойида 13та давлат вакиллари Осиёда гиёҳванд моддалар етиштирилишига қарши кураш мақсадида Шанхайда тўпланишди. Ўшанда Шанхай комиссия ташкил этилгшан эди.

БМТ Бош Ассамблеясининг тан олишича, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, жаҳонда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси муаммолигича қолмоқда. Бу муаммо ҳамон жиддий таҳдид     сифатида кўрилади.

Маълумотларга кўра, 15 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар орасида қайд этиладиган ўлимларнинг 1,3 фоизи гиёҳвандлик оқибатида юз берар экан. Бир йилда 211 мингта ўлим айнан гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқади. Европада гиёҳвандлик оқибатида ҳалок бўлаётганларнинг ўртача ёши 35 ёшни ташкил қилади. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда гиёҳвандлик оқибатида  1,6 миллион киши  ВИЧга мубтало бўлади. 7,2 миллион киши эса гепатит C вирусини юқтириб олади.  1,2 миллион киши  гепатит B вирусига чалинади.

Тадбир сўнгида Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази мутахассиси Хайит Шоимов сўзга чиқиб қуйидаги маълумотларни айтиб ўтди.

Бугунги кунда кокоин, героин, “экстози” таблеткалари каби гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш катта хавф туғдирмоқда. Биринчи истеъмол қилиш босқичи “ярим гиёҳвандлик” босқичига айланиб унда ўсмир турли наркотик воситаларни қайта-қайта истеъмол қила бошлайди. Турли наркотикларни истеъмол қилган ўсмир уларнинг ичидан бирини танлаб олади. Бу ерда четга чиқувчи хулқ-атворнинг касалликка айланиши ҳақида гапириш мумкин. Чунки керакли наркотик тури танлангач гиёҳванднинг аввал руҳий, сўнгра жисмоний тобелиги бошланади. Гиёҳвандликнинг нафақат ўзи, балки шахс ривожланиши, унинг ижтимоий ҳаётда иштирок этиши учун ёмон оқибатларни келтириб чиқариши ҳам салбий ҳодисадир,

Тадбирда бу мавзуга оид кўргазмали ахборот материаллари – буклет, плакатлар тақдим этилди.

Тадбир якунида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларни мутахассисларга бериб қониқарли жавоб олишди. Тадбирда қатнашган мутахассисларга филиал жамоаси номидан миннатдорлик билдирилиб тадбир якунланди.

 

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи:                                  И.Хайруллаев

Филиал касаба уюшма қўмитаси раиси:                           Ж.Рахмонқулов.

—————————————————————————————————————————————-

Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида ўтказилган
давра суҳбати

 

Баёни

01.06.2018 й                                                           Термиз шаҳар

 

Таклиф қилинганлар:Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Сурхондарё вилояти бўлими ходими Яҳё Очилов, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё бошқармаси ходими, Термиз давлат университети доценти Тошкентбой Пардаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши раиси.

 

Қатнашдилар: ТошДТУ Термиз филиали директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари: Х.А.Жўраев, факультет декан ва ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, университет психологи, ТТЖ тарбиячи-педагоги ҳамда 250 нафар талабалар.

 

Давра суҳбатини Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.А.Жўраев очиб, таклиф қилинган меҳмонларни иширокчиларга таништириб ўтди. Х.А.Жўраев ўз сўзида Ўзбекистон ва дунёда рўй бераётган бугунги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳалардаги ўзгаришлар, талаба-ёшлар ўртасидаги диний экстремизм ва терроризмга билиб-билмай кириб қолишига қарши филиал раҳбарияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ишлаб чиқилган чора-тадбирлари тўғрисида гапириб ўтди.

Термиз давлат университети доценти Тошкентбой Пардаев сўзга чиқиб, бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмнинг тарқалишида асосан интернет тармоғидаги беш мингдан ортиқ сайтларда берилаётган ахборотлар орқали онги шаклланганмаган бизнинг ёшлар ҳам кириб қолаётгани ачинарли ҳолат эканлигини алоҳида такидлаб ўтди. Маърузачи муқаддас ислом динини ниқоб қилган ғаламисларнинг асосий тушунчалари ҳисобланган “жиҳод”, “шаҳид бўлиш”, “жаннатга тушуш” каби сўзларнинг мазмун-моҳиятини халқчил содда мисоллар орқали талаба-ёшларга тушунтириб берди. Бугунги кунда Ироқ, Сурия, Миср, Яман, Афғонистон, Покистон, Нигерия каби давлатларда тузилган турли террорчи ташкилотларнинг асосий мақсади ёшлар онгини салбий иллатлар билан заҳарлаб, улар орқали ҳокимиятни қўлга олишни кўзлангани такидланди. Талаба-ёшлари ўртасидаги бу каби диний оқим ва террочи ташкилотларга адашиб кириб қолмаслик учун, уларнинг маънавий дунёсини шакллантириш кераклиги, бунинг учун таълим муассасаси раҳбарияти, маҳалла профилактика инспектори ва фаоллари роли, ислом динининг мазмун-моҳиятини тушунишда Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят бўлими ҳодимлари, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгаши ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтилди. Хусусан ТошДТУ Термиз филиали талабаларининг дарсдан бўш вақтларида маънавий-маърифий тадбирлар, фан ва спорт тўгаракларида фаол бўлишга чақирди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилоят бўлими ҳодими Яҳё Очилов диний экстремизм ва терроризмнинг бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётганлиги, Сурия, Ироқ, Афғонистон каби давлатларга жуда катта моддий ва маънавий зарар етказганлиги, у ерда яшовчи аҳолисининг кўпчиллиги қийинчиликда яшаётганлиги ҳақида айтиб ўтди. Диний экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг асосий қуроли ислом динини “ниқоб” қилиб, бу дин тўғрисида ҳали ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган содда ғўр ёшларни алдаш йўли билан ўз домига тортаётганлиги, уларнинг миясини “шаҳид кетиш”, “жаннатга эришиш” каби пуч ғоялар орқали заҳарлаб, тирик “қурол” сифатида фойдаланаётганлиги такидлаб ўтди. Биз эътиқод қилаётган муқаддас ислом динининг асл мақсади жамиятда инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳалоллик, эзгулик, ватанни ривожланишга чорловчи ғояларни сингдирувчи кўплаб пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳаётига бағишланган ҳадислар ва “Қуръони Карим”дан сураларнининг мазмун-моҳиятини шарҳлаб ўтди. Ислом динида ўзини ўзи ўлдириш энг оғир гуноҳ, одам ўлдириш энг оғир жиноят эканлиги ҳадислардан ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб ўтди. Домла муқаддас ислом динимизнинг асл мазмун-моҳиятини бузиб, ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишда ислом динини “ниқоб” қилиб ҳокимиятни эгаллашга уринаётган ИШИД, “Ислом лашкарлари”, “Толибон харакати” каби ўнлаб экстремистик-террорчи ташкилотларининг асл мақсадлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Талаба-ёшларнинг бундай бузғунчи гуруҳларга адашиб қўшилиб қолмасликлари учун барча бирдек огоҳ бўлиши кераклиги такидлаб ўтди.

Талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилоят бўлими ҳодими Яҳё Очилов, Термиз давлат университет доценти Тошкентбой Пардаевлар томонидан жавоб берилди.

Давра суҳбати давомида кун тартибидаги мавзуга оид мазмундаги “Тафаккур эҳтиёжи” номли хужжатли фильм намойиш этилди.

 

ТошДТУ Термиз филиали директорининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари                   Х.А.Жўраев

 

Баённомани расмийлаштирувчи; И.Хайруллаев

 

RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK