Yoshlar ittifoqi tomonidan o`tkazilgan tadbirlar

Islom Karimov  nomidagi  Toshkent  davlat  texnika  universiteti Termiz  filialida  30.01.2019 yilda  bo’lib  o’tgan Birinchi prizidentimiz  Islom Karimov   tavallud ayyomiga bag’ishlangan   Xotira  kechasi  tadbiri

 

BAYONNOMASI

30.01.2019 yil

Termiz  shahri

 

Tashkilotchilar                                              Yoshlar  Ittifoqi BT yetakchilari,

Qatnashdi:                                                         Filialning  barcha o’qituvchilari

Yoshlar  Ittifoqi BT yetakchilari, 1va 2 kurs talabalar hamda  Filialning  barcha o’qituvchilari

Tadbir o’tkazilgan joyi  –     TDTU Termiz filiali  va  vaqti         30.01.2019 yil

Tadbir  mazmuni

2019 yil  30- yanvar  sanasida   Muxtaram  birinchi  prizidentimiz Islom Abdug’anievich

Karimovning tavallud ayyomiga bag’ishlangan   Xotira  kechasi  tadbiri   Islom Karimov

nomidagi  Toshkent  davlat  texnika  universiteti Termiz  filialida tashkil  etildi. Bu

tadbirda  universitetimizning   Yoshlar  Ittifoqi BT yetakchilari, 1va 2 kurs talabalar hamda

filialning  barcha o’qituvchilari  faol   ishtirok  etdilar.

Tadbirda  barcha  guruh  talabalari  Muxtaram  birinchi  prizidentimiz Islom Abdug’anievich Karimov  portreti tagiga  gul  qo’ydilar.

 

 

Tadbir  davomida  talabalar birinchi  prizidentimiz Islom Abdug’anievich  Karimov  xayoti xaqida    suz  yuritishdi. Tadbir  mazmunli  o’tdi.

Tadbir  ishtirokchlari:  Yoshlar  ittifoqi yetakchilari faol  talabalari.

 

 

 Xayrullaev Ibodulla Sunnatullaevich

Iqtidorli talabalar bilan ishlash bo’limi

 

Ўзбекистон Республикасида 30 июнь-Ёшлар куни муносабати билан Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида “Биз ватанга таянчмиз!” мавзусида ўтказилган тадбир
Б А Ё Н И­­­­­ №48

 

2018 йил «30» июнь                                                                              Термиз шаҳри

 

Тадбир бошловчиси: И.Хайруллаев–маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи.
Иштирок этдилар: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифлқи Сурхондарё вилояти кенгаши мутахассислари, Филиал профессор-ўқитувчилари, техник ходимлари ва талабалар. Жами 345 киши.
Тадбир ташкилотчилари: И.Хайруллаев–маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи.
Тадбирни ўтказиш жойи ва вақти: Филиал фаоллар зали

30.06.2018 йил 10:00

                                                 

 “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан “Биз Ватанга таянчмиз!” шиори остида ташкиллаштирилган тадбирни кириш сўзи билан Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи И.Хайруллаев очиб берди.

И.Хайруллаев ўз сўзида, Бу йил Ўзбекистонда биринчи марта 30 июнь — Ёшлар куни нишонланмоқда. 2017 йил 30 июнь куни «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу санани мамлакатда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурган эди. 26 августда эса «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди. Мана, орадан қарийб бир йил ўтди. Энди Ўзбекистонда Ёшлар куни қандай нишонланади, қандай нишонланиши керак, каби саволлар туғилиши табиий. Катта эҳтимол билан мазкур байрамнинг асосий ташкилотчиси — Ёшлар иттифоқи ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан бу куни кўплаб тадбирлар, концертлар, спорт мусобақалари, танловлар, учрашувларни ўтказади. Шу билан бирга, куннинг асосий тадбирларидан бири — Ўзбекистон президенти иштирокидаги Ёшлар иттифоқи қурултойи ўтказилиб, йил сарҳисоби қилинади, келгусидаги режа ва дастурлар қабул қилинади.

Тадбир давомида Филиал директори в.б Ф.Носиров сўзга чиқди ва вилоятимиз ёшларига берилган катта имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини таъкидлаб филиалда фаолият олиб бораётган барча ёшларни байрам билан қутлади.

Байрам дастури чиройли куй қўшиқларга уланиб кетди. Тадбир давомида филиалда алоҳида жонкуярлиги билан фаолият олиб борган йигит-қизларга филиал директорининг ташаккурномалари топширилди.

 

 

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи:                                  И.Хайруллаев

You must be logged in to post a comment

RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK