Tadbir

Tadbir

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида  ўтказилган маърифий тадбир

БАЁННОМАСИ № 19

02.11.2018 йил Соат 11:00                                                                      Тошкент давлат техника университети Термиз филиали Мажлислар зали   Таклиф қилинганлар:  ЎМИ вилоят вакили –Абдурахмон Хурсандов,                                         филиал доценти Х.Худойбердиев.   Қатнашдилар: ТошДТУ Термиз филиали Қурулиш ва транспорт тизимлари факультети талабалари жами 310 нафар. КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:  Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик.   Кун тартибидаги масалалар бўйича тадбирни Тошкент давлат техника университети Термиз филиали Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи И.Хайруллаев очиб, таклиф қилинган меҳмонларни иширокчиларга таништириб ўтди. И.Хайруллаев ўз сўзида  диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик ғоялари тўғрисида гапириб ўтди. Кун тартибидаги масала масала бўйича сўз ЎМИ вилоят вакили Абдурахмон Хурсандовга берилди. А.Хурсандов ўз маърузасида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди. Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади. Истиқлол йилларида эришган энг катта бойлигимиз- халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қад риятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида уларнинг ҳар бири маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда. Шунингдек,уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, ўз қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айни пайтда турли миллат ва элатларнинг миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаш, уларни янада ривожлантириш, бойитиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларимизда етти тилда-ўзбек, қорақалпоқ, рус, қирғиз, туркман. қозоқ ва тожик тилларида билим берилаётгани, шунингдек, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллатларнинг ўнта тилида фаолият олиб бораётгани бунинг ёрқин ифодасидир.  Мамлакатимизда истеъқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг ўз она тилида ўқиши учун кенг имкониятлар яратилгани, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва мактабларда барча миллат вакиллари учун тенг шарт-шароитлар яратилгани, кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилиб, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар олиб борилаётгани бу борадаги фаолиятнинг яққол далилидир. Мустақиллик йилларида республикамизда юзлаб масжидлар, черковлар, с инагога ва ибодат уйлари қурилди ва қайта таъмирдан чиқарилди. Улар қаторида Тошкентдаги “Ҳазрати Имом”, “Минор” мажмуи, вилоят марказларидаги жомеъ масжидлар, Тошкентдаги Рус православ черковлари, шунингдек, буддавийлик ибодатхонаси, Самарқанддаги Арман Апостол черкови, Корақалпоғистон Республикасидаги “Султан Вайс бобо” ва “Мухаммад Норимжоний” зиёратгоҳлари, “Пантейлемон” черкови ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Юртимизда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бердақ, Ажинияз ҳайкаллари қаторида Ганжавий, Руставели, Пушкин, Шевченколарнинг ҳайкаллари ҳам кўча ва майдонларимизга файз бахш этиб турибди. Буларнинг барчаси динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг кўринишидир. Навбатдаги сўз филиал иқтисодий, ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси доценти Хурсанд Худойбердиевга берилди. Маърузачи ўз сўзида Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тарихий илдиз ва мустаҳкам қонуний асосларга эга бўлиб, дунёвий давлат ва дин орасидаги муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган деб айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деб белгиланган. Ушбу моддани амалга ошириш механизми 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида кенг ёритиб берилган. Унинг 3-моддасига кўра, Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 18-моддасида: “Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга,бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат ибодат қилишда ва диний расм-русум ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка тартибда, шунингдек бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади”, деб белгиланган. Ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО томонидан Бағрикенглик принциплари декларациясининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир. Ушбу декларацияда эътиқод ва виждон эркинлигига ҳам эътибор қаратилган. Унинг 1-моддасида, бағрикенглик ўзимиз яшаб турган дунё маданиятининг бой ва хилма-хиллиги, инсон индивидуаллигининг намоён бўлиш шакллари ва усулларини ҳурмат қилиш, уни қабул қилиш ва тўғри тушуниш ҳамда виждон ва эътиқод эркинлиги сифатида изоҳланган. Бош қомусимизда мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакиллари миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий холатидан қатъий назар Ўзбекистон ҳалқини ташкил қилиши ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шунингдек эътиқод эркинлиги мустаҳкамланган. Асосий қонунимизда ушбу ҳуқуқнинг акс эттирилиши мамлакатимизда инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги таъминланишининг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Талаба-ёшлар томонидан берилган саволларга Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилоят вакили Абдурахмон Хурсандов ва филиал доценти Х.Худойбердиевлар жавоб берди.   ҚАРОР ҚИЛИНДИ:  Факультет ва академик гуруҳларда, доимий равишда ходимлар ва талаба-ёшлар ўртасида “Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик” мувзуида давра сухбатлари ўтказилиб борилсин.

  1. “Диний бағрикенглик миллатлараро тотувлик” мувзуидаги тадбирлар “Мураббийлик” ва “Ахборот соатлари”да мунтазам тарзда талабаларга етказилиб борилсин. (маъсуллар: кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари).

 Тошкент давлат техника университети  Термиз филиали директори:                                                 Б.Э.Тураев

Please follow and like us:
error
Comments are closed
RSS
Follow by Email
FACEBOOK
Twitter
Visit Us
YOUTUBE
PINTEREST
LINKEDIN
INSTAGRAM
Telegram
VK
OK