TDTU va ITU hamkorligi

TDTU va ITU hamkorligi

Туркиянинг Истамбул техника университети билан Тошкент давлат техник университети ўртасидаги ҳамкорликка тамал тоши қўйилди

Республикамизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Истамбул техника университетининг ректори Мехмет Караджа ва шу университетнинг проректори Али Фуат Айдин 18 декабрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетига ташриф буюрдилар. Университет ректори проф.С.М.Турабджанов меҳмонларни университет фаолияти бўйича атрофлича таништирди. Тошкент давлат техника университети билан Истамбул техника университети ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатиш масалалари юзасидан томонлар келишиб олишди. Жумладан, таълим, илмий-тадқиқот ишлари, профессор – ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда талабалар алмашинувлари масалалари бўйича. Магистрант, ёш ўқитувчилар, илмий ходимларнинг стажировка ўтишлари, профессор – ўқитувчиларни қайта тайёрлаш масалалари ва Истамбул техника унивеситетининг юқори малакали ўқитувчилари ва олимларини шартнома асосида ишга жалб қилиш масалалари юзасидан келишиб олинди. Шу билан бирга бир қатор соҳалар бўйича илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан технопрак ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳамкорликдан икки томонлама ҳам манфаатдор эканликлари қайд этилди. Меҳмонлар 2019 йилнинг 19 декабрь куни Тошкент Турин политехника университетида ташкил этилган “Олий ўқув юртлари базасида инновацион технопаркни ташкил этиш, олий ўқув юртларини илмий-тадқиқот соҳасидаги қўлга киритган ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш” масаласига бағишланган семинар тренингда иштирок этадилар
Please follow and like us:
error
Comments are closed
RSS
Follow by Email
FACEBOOK
Twitter
Visit Us
YOUTUBE
PINTEREST
LINKEDIN
INSTAGRAM
Telegram
VK
OK