Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги

14 февраль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунини муносиб нишонлашди.

 

Филиал фаоллар залида ўтказилган тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ибодулла Хайруллаев кириш сўзи билан очиб, бу куннинг тарихий аҳамияти, шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди.

Шундан сўнг Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги қизиқарли маълумотлар жамланган видеоролик намойиш этилди. Талабалар томонидан ёзувчи Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди.

 

Шоҳ ва шоир Бобур сиймосини гавдалантирган 2-курс талабаси Абдуғани Ҳасанов, Малика Байда образида Сайёра Бегимова, амирлар ролида Ислом Эшниёзов, Достон Ашуров, Саидвали Ходжаев, Дилмурод Дўсматов томонидан ижро этилган саҳна кўриниши барча талабаларга манзур бўлди. Факультет талабалари Бобур Мирзонинг ғазал ва рубоийларини ёддан ўқиб, тадбир иштирокчилари олқишига сазовор бўлишди.

Please follow and like us:
error
Comments are closed
RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK