Кореянинг ЧОНДЖУ университети профессори ТДТУТФ талабалари билан учрашди.

Кореянинг ЧОНДЖУ университети профессори ТДТУТФ талабалари билан учрашди.

28 май куни ТДТУТФ фаоллар залида Жанубий Кореянинг нуфузли университетларидан саналган Чонджу университети профессори Ан Бейонг Ил билан учрашув ўтказилди. Учрашувни филиал директори Баҳодир Тураев кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда юртимизда хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш тизимдаги энг долзарб масалалардан бири эканлигини айтиб ўтди. Талабалар ва академик лицей битирувчилари бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, кучли билим эгаллаб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг кореялик профессор сўзга чиқиб, юртимизда икки йилдан буён корейс тилини ўрганишни истаган ёшларга таълим бераётганлиги, ўзбек талабаларининг дунё ОТМларида ўқишга бўлган қизиқиш ва иштиёқи кучлилигини таъкидлаб, университет ҳақидаги видеоролик ва буклетларни талабаларга тақдим этди. ТДТУТФ билан келажакда икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади. Жанубий Кореяда енгил саноат, механика ва технология соҳаларида эришилган ютуқларни ўрганиш фақат фойдали бўлишини таъкидлади.
Шунингдек учрашувда “Korway” корейс тилини ўқитиш маркази раҳбари Зоҳиджон Сатторов, “Раҳмат” ўқув маркази раҳбари Ҳусан Хидировлар ҳам иштирок этиб, талабалар ва лицей битирувчиларига хорижий олийгоҳларда таълим олиш борасида маълум таклиф ва тавсияларини беришди.
Талабалар ва битирувчилар профессорга Корея олий таълим тизими, у ердаги олйгоҳлар ҳақида саволлар бериб, жавоб олишди.
Филиал раҳбарияти Корея олийгоҳлари билан ҳамкорлик алоқаларини бошлаш ва кучайтириш борасида келишиб олишди.

Please follow and like us:
error
Comments are closed
RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK