fbpx

Daily Archive May 29, 2019

Янги технологияларни бошқара оладиган кадрлар керак.

29 май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиклари Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович ва Игамбердиев Ҳусан Зокирович ТДТУ Термиз филиали талабалари билан очиқ мулоқот ўтказишди. Академик Н.Юсупбеков бой ҳаётий тажрибаси, кўп йиллик педагогик фаолиятидан талабаларга жонли мисоллар орқали гапириб берди. Бугунги кунда илм-фан соҳасида шиддат билан ривожланиб бораётган жараёнлар, юртимизда қурилаётган янги иншоотлар, уларни бошқарадиган кучли ва салоҳиятли кадрларга эҳтиёж ортиб боришини айтиб, техника, кимё технологияси, электороника, автоматика соҳаларини пухта эгаллаш лозимлигини таъкидлади. Талабаларга биринчи курсданоқ бугунги имкониятлардан фойдаланиб, яъни интернетдан вақт ўтказиш учун эмас, илм-фан соҳасидаги янгиликларни мунтазам кузатиб, янги яратилаётган технологиялар, уларни бошқариш ҳақидаги маълумотлар билан қизиқиб, шундай инновацион ғоялар билан чиқиш лозимлигини таъкидлади.

 

 

Please follow and like us:

Оммавий спорт тадбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга йўналтирилган тадбирлар доирасида бугун эрта тонг 6.00 да Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт  мажмуасида ташкиллаштирилган оммавий спорт тадбирида иштирок этиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг барча профессор-ўқитувчилари,  талабалари стадионда жам бўлишди. Оммавий тарзда спорт ва бадантардия машғулотлари билан шуғулланган талаба ва ўқитувчилар кунни ана шундай тетиклик ва кўтаринкилик билан бошлашди. Бундай тадбирлар ёшларимизнинг соғлом, бақувват бўлишига хизмат қилиб асосийси ҳаётга қарашини ўзгартириши шубҳасиз.

 

Please follow and like us:

27.04.2019-yildagi 360-son qaror

Please follow and like us:

RSS
Follow by Email
Share
Telegram
VK
OK