Monthly Archive Iyun 2019

TDTU Termiz filiali qabul kvotasi

Please follow and like us:
error

ТДТУ Термиз филиалига ҳужжат топширган биринчи абитуриент билан танишинг!

ТДТУ Термиз филиалига ҳужжат топширган биринчи абитуриент билан танишинг!
ТДТУ ТФ Қабул комиссияси томонидан Сурхондарё вилояти Денов тумани Оловиддин маҳалласидан Алмирзаев Бобур Рустамович тест синовларида қатнашиш учун биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилди. Абитуриент ўтган 2018 йилда Термиз академик лицейини тугатган. Бу йил албатта олийгоҳ талабаси бўлишни ният қилган Бобур ТДТУ Термиз филиалинниг Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси йўналишига ҳужжат топширди ва 2-ОТМ сифатида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг энергетика йўналишини, 3-ОТМ сифатида пойтахтдан ТДТУ энергетика йўналишини танлади. Филиал раҳбарияти ва қабул комиссияси аъзолари биринчи абитуриентга омад тилаб, эсдалик сифатида китоб ва фахрий ёрлиқ тақдим этишди.
ТДТУ ТФ Қабул комиссияси барча абитуриентларни рўйхатдан ўтишга чорлайди! Марҳамат, филиалимиз талабасига айланиш учун шошилинг! Омад сизга, абитуриентлар!

Please follow and like us:
error

Tags

ABITURENT-2019: CALL CENTER ISHGA TUSHDI

Diqqat, e’lon!Respublikamizda 2019-2020 o’quv yili uchun 15 iyun sanasidan OTMlarga qabul jarayoni boshlandi. Abiturientlar va ularning ota-onalariga qulaylik yaratish, ularni qiziqtirgan savollarga javob berish, joriy etilgan yangiliklar mazmun mohiyatini keng jamoatchilik e’tiboriga etkazish maqsadida Oliy va orta maxsus ta’lim vazirligida va TDTU Termiz filialida Call-markazlari tashkil etildi.Fuqarolar 71 246 16 04 raqami orqali oliy va orfa maxsus ta’llim vazirligining call markaziga va TDTU Termiz filialining (+99876) 221-95-22 va (+99876) 221-89-11 raqamlariga murojat qilishlari mumkin.

Please follow and like us:
error

Xalqaro press-klub – Qashqadaryo-Surxondaryo (Onlayn translyatsiya)

11:00 da Xalqaro press-klubning Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlaridagi Oliy ta’lim sohasiga bag’ishlangan Jonli efirini “O’zbekiston 24” teleradiokanali orqali tomosha qiling!

Onlayn translyatsiya👉http://uzbekistan24.uz/uzk/onlayn-translyatsiya/

Press-klub 16.06.2019 (Yuklab oling)

 

 

Please follow and like us:
error

DIQQAT, E'LON!

Diqqat, e’lon!
Respublikamizda 2019-2020 o’quv yili uchun 15 iyun sanasidan OTMlarga qabul jarayoni boshlandi. Abiturientlar va ularning ota-onalariga qulaylik yaratish, ularni qiziqtirgan savollarga javob berish, joriy etilgan yangiliklar mazmun mohiyatini keng jamoatchilik e’tiboriga etkazish maqsadida Oliy va orta maxsus ta’lim vazirligida va TDTU Termiz filialida Call-markazlari tashkil etildi.
Fuqarolar 71 246 16 04 raqami orqali oliy va orfa maxsus ta’llim vazirligining call markaziga va TDTU Termiz filialining 76 221 95 22 va 76 221 89 11 raqamlariga murojat qilishlari mumkin.

Please follow and like us:
error

“Замонавий билим оламиз, коррупцияга йўл қўймаймиз”

4 июн куни ТДТУ Термиз филиали Енгил саноат ва кимё технологиялари факультети талабалари билан филиал директори Б.Тураев учрашув ўтказди. Учрашув самимий руҳда ўтди, асосий мавзу таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, эскича ўқитиш методларидан воз кечиб, янгича, замонавий усуллар орқали таълим олиш зарурлигигига қаратилди. Юртимизда тўқимачилик саноатини ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида айни шу факультетни битирадиган мутахасисларга эҳтиёж зарурлигини, янгидан яратилаётган завод ва фабрикаларга ўрнатиладиган замонавий русумдаги тикув дастгоҳларини бошқара оладиган, компьютерлашган техникаларни яратадиган мутахасcислар зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, филиал раҳбари талабаларни коррупциянинг олдини олиш, фанлардан якуний назорат ишлари баҳосини олиш чоғида турли ноқонуний йўлларни қўллашдан воз кечишга чақирди. Талабалардан ўқитувчилар орасида тамагирлик ҳолатлари учраганда филиал директорига мурожаат қилиши сўралди.

Please follow and like us:
error

ВМ 395 сонли қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА МИЛЛИЙ ҲАМДА ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ТИЗИМЛАРИ СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, чет тилини билиш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг таклифига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгилансин:
а) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) (кейинги ўринларда чет тили деб аталади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда миллий сертификат деб аталади) ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
б) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 4,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42), Cambridge Assessment English PET халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори;
в) Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл)), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
г) кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура мутахассисликларига (Тошкент давлат юридик университети магистратура мутахассисликлари бундан мустасно) ҳужжат топширган миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган талабгорларга мазкур фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.
Тошкент давлат юридик университетининг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатларнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
2. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилиши назарда тутилсин:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл)), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.
3. 2019 йилга қадар Давлат тест маркази томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи ушбу сертификатларнинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 май,
395-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарорининг 3-бандида:
а) биринчи хатбошидаги «3» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
в) бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 97-модда) 1-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ чет тилларни билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.
2. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги малака сертификатини (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш учун талабгор томонидан ариза берилган кундаги энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
3. Сертификат тест синовлари якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 2 йил муддатга берилади.
2-боб. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш
4. Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
а) «тинглаб тушуниш» бўлими — оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
б) «ўқиш» бўлими — ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;
в) «лексик ва грамматик компетенциялар» бўлими — грамматик тузилишни ва луғат захирасини фарқлаш ҳамда улардан тўғри фойдаланиш маҳоратини текширади;
г) «ёзма иш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;
д) «гапириш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.
5. Тест синовини ўтказиш учун топшириқлар Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартига мувофиқ ҳар бир даража (А2, А2+, В1, В1+, В2, С1) учун Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.
6. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш юзасидан талабгорларни тест синовига мустақил тайёрлаш учун зарур материаллар Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
7. Тест синовини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
3-боб. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовини ташкил этиш
8. Талабгор чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификатни олиш мақсадида тест синовида қатнашишга рўйхатдан ўтиш учун Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали онлайн ёки бевосита Давлат тест маркази ва унинг вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига (ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича) ариза билан мурожаат қилади.
9. Қуйидаги маълумотларнинг аниқлиги учун ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади:
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) тўғрисида маълумот;
3,5 х 4,5 см ўлчамли рангли, орқа фони оқ рангдаги фотосурат;
чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати олиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари ва 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосуратни Давлат тест марказига ёки Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмаларига шахсан олиб келиб топширади.
Бунда Давлат тест маркази ходими томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида талабгорнинг электрон бармоқ изи ва фотосурати олиниб рўйхатдан ўтади.
10. Талабгорнинг тушган аризаси Давлат тест маркази томонидан етти иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида талабгор рўйхатдан ўтказилади ҳамда тест синовига қўйиладиган талабгорлар рўйхатига киритилади. Рўйхатдан ўтказишда талабгорга тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.
Зарур ҳужжатлар талаб даражасида расмийлаштирилмаганда, Давлат тест маркази бу тўғрисида талабгорнинг рўйхатдан ўтиш даврида кўрсатган электрон почтасига хабар юборади ёки телефон орқали талабгорни хабардор қилади. Талабгор бир ҳафта мобайнида ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва уларни Давлат тест марказига қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
11. Давлат тест маркази ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
12. Тест синовига қўйиладиган талабгорлар рўйхати, уни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги ахборот Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинади. Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин эълон қилинади. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
13. Тест синови гуруҳларнинг шакллантирилишига қараб, талабгор рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб олти ҳафта ичида ўтказилади.
Талабгорнинг тест синовида белгиланган ўтириш жойи Давлат тест маркази томонидан қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
14. Тест синови бланкаларда ёки компьютерда, тегишли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали масофадан ўтказилади. Тест синови Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.
Тест синови бланкаларда ўтказилганда икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» бўлимларидан, иккинчи босқич «гапириш» бўлимидан ташкил топади.
Тест тегишли дастурий таъминот асосида компьютерда ўтказилганда барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.
Тест синови интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали масофадан ўтказилганда, у Интернет тармоғидан фойдаланадиган давлат таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларида бўлиб ўтади. Тест синови Давлат тест маркази ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади. Талабгорлар Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали тизимда рўйхатдан ўтказилади ва улар бажариш учун тест синови топшириқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Талабгорларнинг тест синови топшириқларига жавоблари автоматик равишда, онлайн режимида Давлат тест марказининг маълумотлар базасига текшириш учун юборилади.
Тест синови вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовини ўтказиш жараёни видеотасвирга туширилади.
15. Тест синовини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин. Бундай ҳолларда улар билан шартнома тузилади.
16. «Тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. «Ёзма иш» ва «гапириш» бўлимлари бўйича билимлар имтиҳон комиссияси томонидан текширилади, натижалари расмийлаштирилади.
Имтиҳон комиссияси таркиби Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Давлат тест маркази ходимлари ва тажрибали педагоглар, малакали мутахассислар киритилади.
17. Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) асосида бармоқ изи текширилиб тест синовига қўйилади.
18. Тест синовларини ўтказиш вақти:
А2, А2+ даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 150 дақиқа, «гапириш» учун — 10 дақиқа;
В1, В1+ даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 185 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
В2 даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 200 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;
С1 даражаси учун — «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар», «ёзма иш» учун — 210 дақиқа, гапириш учун 20 — дақиқани ташкил этади.
19. Тест синовлари формати: «Тинглаб тушуниш», «ўқиш», «лексик ва грамматик компетенциялар» бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан иборат бўлади;
«ёзма иш» бўлими А2, А2+, В1, В1+, В2 даражалари учун иккита ёзма топшириқдан, С1 даражаси учун учта ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ — 30 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 50 — 250 та сўздан, учинчи топшириқ — 80 — 100 та сўздан);
«оғзаки суҳбат» бўлими топшириқларнинг учта туридан иборат бўлади.
20. Тест синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 30 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 150 баллни ташкил этади.
21. Тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиётни, телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Тест синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилишга, саволлар китоби варақларини йиртиб олишга, саволлар китобини бошқа талабгорларга беришга, тест синовини ўтказиш жараёнига халақит қилишга, тест синовлари тугагандан сўнг ёзишда давом этишга, бошқа талабгорга ҳеч қандай буюм узатишга рухсат этилмайди. Ушбу талабларни бузган талабгор аудиториядан чиқариб юборилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан чиқариб юборилган талабгорлар тўғрисида ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича далолатнома расмийлаштирилади.
22. Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб уч ҳафтадан кечикмай Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинади.
23. Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам (90 баллдан кам) балл олган талабгор даража шартларини бажармаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун, тест синовлари ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин, чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификатни олиш учун белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиб тўлов тўлаган тақдирда тест синовларига қўйилади.
4-боб. Тўлов шартлари
24. Талабгор Давлат тест марказининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида онлайн ариза тўлдиргандан сўнг, унинг электрон манзилига Давлат тест маркази томонидан электрон ариза ва тўловни амалга ошириш учун квитанция юборилади.
Тўлов исталган банк ёки амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.
25. Талабгор мазкур Низомнинг 9-бандида номлари келтирилган ҳужжатларни Давлат тест маркази ёки Давлат тест марказининг ҳудудий бўлинмаларига топширганидан сўнг Давлат тест маркази ва талабгор ўртасида шартнома тузилган ҳисобланади.
26. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Давлат тест марказига тест синовлари ўтказиладиган кундан 7 кун аввал ёзма мурожаат этиши лозим. Бунда, талабгорнинг хоҳишига кўра навбатдаги тест синовларига киритилади ёки тўланган йиғим 100 фоиз миқдорда талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган йиғимдан ташқари).
Талабгор тест синовига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳолларда, унинг аризасига биноан тўланган йиғимнинг 50 фоиз миқдори қайтарилади.
27. Тест синови қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди.
28. Узрли сабабга кўра тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синовлари тугаган кундан бошлаб беш иш кунида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат тест марказига бевосита ёки электрон тарзда тақдим этиши лозим.
Талабгор кечиккан тақдирда тест синовига қўйилмайди. Агар талабгор тест синовига узрли сабабга кўра (тегишли ҳужжат билан тасдиқланганда) келмаганда, унинг аризаси асосида унга навбатдаги тест синовидан (гапириш кўникмаси учун бошқа вақтда) ўтишга рухсат этилади. Тест синовини бошқа вақтга кўчириш тўғрисидаги қарор Давлат тест маркази томонидан қабул қилинади.
29. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгорнинг фақат битта чет тилидан тест топширишига рухсат этилади.
5-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби
30. Тест натижаларидан норози бўлган талабгор Давлат тест марказига апелляция тақдим этиш ҳуқуқига эга. Апелляция тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
31. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан 5 — 7 нафар Давлат тест маркази ходимлари ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлганда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
32. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қондирилишини рад этиш;
тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қондириш;
тест натижаларини бекор қилиш ва такрорий тест синови ўтказилишини тайинлаш.
Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қондирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Тест синови натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади. Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
Талабгорни такрорий тест синовидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Давлат тест маркази тест синовини ўтказиш санасини белгилайди ва тест синовини такроран ўтказишда тўлов ундирилмайди.
33. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
6-боб. Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификатини бериш тартиби
34. Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида, Давлат тест маркази буйруғи асосида сертификат берилади.
35. Сертификат қатъий ҳисобот юритиладиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Бланкалар Давлат тест маркази буюртмасига биноан, босмахона усулида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Давлат тест маркази директори сертификатлар бланкаларининг ҳисобга олиниши, уларнинг сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан белгиланган тартибда шахсан жавобгар бўлади.
36. Давлат тест маркази сертификатлар реестрини юритади.
Сертификатлар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
паспорт маълумотлари (серияси ва тартиб рақами, паспортнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари (тартиб рақами, гувоҳноманинг ким томонидан ва қачон берилганлиги);
Давлат тест марказининг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;
сертификатнинг ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;
сертификатнинг берилган санаси;
сертификатнинг амал қилиш муддати.
37. Сертификат паспорт кўрсатилган тақдирда, шахсан талабгорга ёки талабгорнинг нотариал тасдиқланган ишончномаси асосида бошқа шахсга берилади.
38. Йўқолган, талабгорнинг айби билан маълумотлар нотўғри киритилган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига талабгорнинг аризасига кўра дубликат берилади.
Сертификатни эгаси малака сертификати йўқолганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради ҳамда Давлат тест марказига дубликат бериш тўғрисидаги ариза ва дубликат берилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга оммавий ахборот воситаларидаги эълоннинг тасдиғини тақдим этади (талабгорнинг айби билан нотўғри киритилган маълумотлар учун ариза берганлар бундан мустасно).
Сертификатни дубликати малака сертификатининг янги бланкасида «Дубликат» ёзуви мажбурий кўрсатилган ҳолда, айнан олдинги тартиб рақами ҳамда илгари белгиланган амал қилиш муддати билан берилади.
Яроқсиз ҳолга келган сертификат Давлат тест марказига қайтарилади.
Малака сертификатининг дубликати берилганлиги учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
39. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
40. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2019 й., 09/19/395/3115-сон)
Please follow and like us:
error

PQ-4319 sonli qarori + prezentatsiyasi

O’zbekiston Respublikasi Prezidantinang 2019 yil 14-maydagi “Oliy ta’lim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimini takomillashtirish bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida” PQ-4319-sonli QARORI prezentatsiyasi

(O’zbekiston Respublikasi Prezidantinang 2019 yil 14-maydagi “Oliy ta’lim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimini takomillashtirish bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida” PQ-4319-sonli QARORI )

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 
Қайд этиш лозимки, 2018/2019 ўқув йилида илк маротаба олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари очиқ майдонли биноларда ўтказилди.
Имтиҳонларни ошкора ва шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида абитуриентлар бинога киришда шахсни идентификациялаш қурилмалари ёрдамида текширилди, тест синовлари кузатув камералари ёрдамида назорат қилинди. Ушбу жараёнлар абитуриентларнинг ота-оналари учун бевосита катта мониторларда, Интернет тармоғи ва телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди.
Шу билан бирга, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек ёшларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини рағбатлантириш мақсадида абитуриентларнинг бир нечта бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратиш лозим.
Мамлакатимизни янада ривожлантириш учун олдимизда турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида, шунингдек 2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқини бериш;
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш;
2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш;
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш;
абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.
2. Белгилаб қўйилсинки:
бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади;
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
3. Давлат тест маркази ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда);
Давлат тест маркази томонидан шартнома бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ундирилган тўловлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмаклашиш маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
4. Белгилансинки, Жамғарманинг маблағлари фоиздаги улуши чегараланмаган ҳолда қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Давлат тест марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Давлат тест маркази ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировка ўташ;
Давлат тест марказининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга 30 фоиз, фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёхуд хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга ойлик иш ҳақининг 35 фоизи миқдорида устамалар тўлаб бериш;
Давлат тест маркази ходимларига лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни амалга ошириш;
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертлар ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Давлат тест марказига ишлаш учун жалб этиш;
тест синовлари жараёнига жалб этилган иштирокчиларга (бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари) иш ҳақи тўлаш;
тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг ижара тўловларини амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган Давлат тест маркази фаолияти билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлаш учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шахсни идентификациялаш воситалари, видео қайд қилиш қурилмалари, бармоқ изларини текширувчи, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи воситалар, металл детекторлар ҳамда мониторлар) 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
мазкур қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Давлат тест марказининг ходимларнинг чекланган сони 186 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмасини тасдиқлаш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини бир ой муддатда қабул қилсин;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий марказларида Давлат тест марказлари ҳудудий бўлимларини жойлаштириш ва келгусида тест синовларини йил давомида ўтказиш мақсадида енгил конструкцияли материаллардан катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 май,
ПҚ-4319-сон
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига 
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 
иккинчи хатбошисидаги «1 августдан 15 августгача» сўзлари «июль-август ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;».
2. 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
тест материалларини тайёрлаш ва тест синовлари натижалари ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш мақсадида Давлат тест марказига замонавий моддий-техник воситалар ва жиҳозлар харид қилиш учун 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин;
Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда) ҳисобига бир ой муддатда Давлат тест маркази ҳузурида Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасини ташкил этсин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 07/19/4319/3129-сон)
Please follow and like us:
error

RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK