Davra suhbati

Davra suhbati

17 июль куни Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон халқига мурожаати эълон қилинганди. Шу муносабат билан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Tермиз филиали директори Б.Тураев 20 июль куни филиал профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказди.
Барча профессор-ўқитувчилардан Мурожаатноманинг моҳиятини тўла англаб, коррупцияга қарши курашиб, фарзандларимизнинг келажаги ва ватанимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилиш лозимлиги таъкидланди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ўқишга адолатли йўл билан киришга эришишнинг барча ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари тўла яратиб берилди. Фақат уларга қатъий амал қилиш қолди, холос. Энг тўғри йўл – билим йўли, адолат йўлидир! Адолат эса ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирликдадир.
Биз, олий таълим тизими раҳбарлари, кўп сонли ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда коррупцияга қарши курашиб, фарзандларимизнинг келажаги ва Ватанимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилишга ваъда берамиз.

Please follow and like us:
error
Comments are closed
RSS
Follow by Email
FACEBOOK
Twitter
Visit Us
YOUTUBE
PINTEREST
LINKEDIN
INSTAGRAM
Telegram
VK
OK