Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 3 июлда республика олий таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш ва уларда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш масалаларида видеоселектор ўтказилганди. Видеоселектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ислом Каримов номидаги ТДТУ Термиз филиалида талабалардан иборат “Бунёдкор муҳандис” қурилиш меҳнат отрядлари ташкил этилди. Бу отрядларда талабалар ва устоз мураббийлар фаол қатнашиб, филиалнинг барча ўқув аудиторияларини янги ўқув йилига тайёрлаб, таъмирдан чиқаришди. Айни кунларда ТДТУ термиз филиалининг барча ўқув аудиториялари, кафедралар, профессор-ўқитувчилар хоналари, кутубхоналарда сўнгги тозалаш, жиҳозларни жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ўқитувчилар, филиал техник ходимлари, талабалар янги ўқув йилиги оз фурсат қолганлигини инобатга олиб, тиним билмай ишларни якунлаш арафасида.