Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали директорининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали директорининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам табриги

 

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар

филиалимизнинг барча профессор-ўқитувчилари, жонкуяр ходимлари ҳамда қадрли талабаларимиз!

Барчангизни юртимизда муносиб нишонланаётган энг улуғ, энг азиз байрамимиз – мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами билан самимий қутлайман!

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг кўнглида, иш жойида, уйида бугун байрам кайфияти ҳукмрон.

Сабаби, Мустақиллигимизнинг 28 йиллик тантаналари давом этяпти. Турли янги иншоотларнинг очилиш маросими, халқаро фестиваллар ўтказилди. Бу жараёнларнинг баъзилари ичидамиз, бошқаларини телевизор ёки интернетдан кўриб, қувонамиз, кўнгил беихтиёр ғурур-ифтихор, шодликка тўлади. Айниқса бу йил талабалик бахтига эришганлар учун шу кунларда қўшалоқ байрам, ҳаяжон оғушида улар. Жумладан, Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган ОТМлардан бири Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида ҳам талабалардан ҳужжатларни қабул қилиш, янги ўқув йилига муносиб тайёргарликни охирига етказиш ишлари авжида. Ташкил этилганидан буён ўтган икки йил давомида 750 дан ошиқ талабани ўқитиб, тарбиялаётган таълим масканига бу йил давлат квотаси асосида ўнта йўналиш учун  470 нафар талаба қабул қилиш белгиланганди. 24 август куни эълон қилинган мандат натижаларига кўра, яна қўшимча 23 нафар талаба турли имтиёзлар доирасида ўқишга қабул қилинди.

Берилаётган бу имтиёзлар, юртимизда олий таълим соҳасига бўлаётган эътибор ва талабнинг ошаётганлиги барчамиздан янада ғайрат-шижоат, билим ва масъулият билан ишлашни талаб этади.    

Ватанимиз келажаги учун фидокорона хизмат қиладиган, чуқур билим ва юксак маънавиятга эга баркамол авлодни тарбиялаш филиалда фаолият юритаётган ҳар бир профессор-ўқитувчининг асосий мақсадидир.

Яна бир мартоба Юртимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик шодиёналари барчангизга муборак бўлсин ва келгуси 2019-2020 ўқув йили барчамиз учун самарали ва ютуқларга бой бўлсин!

Баҳодир Тураев, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали директори

Please follow and like us:
error
Comments are closed
RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK