fbpx

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали директори Б.Э.Тураевнинг абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаати

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

Барчангизга маълумки, бугунги кунда жамиятимизда коррупцияга қарши кураш борасида давлат миқёсида ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айниқса, олий таълим соҳасида коррупцияга ўрин бўлмаслиги лозим. Бунинг учун эса, асосий ташаббус сиз ота-оналарнинг қўлингиздадир. Қонунларимизда пора берган ҳам, олган ҳам бир хил жазога тортилиши белгилаб қўйилган. Бугунки кунда Олий таълимга давлат сиёсати даражасига эътибор қаратилиб, қабул жараёнлари онлайн тарзда ўтказилмоқда. Таълимни коррупциясиз соҳага айлантириш учун ҳар бир фуқаро ўзининг ҳиссасини қўшиши лозим. Чунки, олий таълимда учраётган таъмагирлик ҳолатларига ҳуқуқ-тарғибот ходимлари томонидан кескин чоралар кўрилиб, порахўрлик, кенг маънода коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта урмоқда. «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир». Аслида коррупция бирор – бир шахснинг қонунчилик ва аҳлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.
Бугунки кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтиши ва касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларини юқори савияда ўтиши, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратган ҳолда адолатли ва шаффоф ташкил этиш мақсадида барча ташкилий чораларни амалга оширилиб, абитуриентларнинг ўз билимигагина ишониши, ёшларнинг илм-фан ва касб-ҳунар сирларини эгаллашлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар яратилган.

Абитуриентлар!

Бугун ўзингиз учун касб танлаб, ўқишга киришга аҳд қилдингизми, ўз билимингизга, ақл-заковатингизга ва сизларга шу шароитларни яратиб берган Президент ишончига муносиб бўлинг ва муносиб иш қилинг. Кириш имтиҳонларига, тест синовларига пухта тайёргарлик кўриб, бу имтиҳонлардан ўз билимингиз билан ўтишга бел боғланг.
Афсуски, товламачилар ва фирибгарларнинг дунёқараши ўзгармаяпти. Улар ҳамон эскича ўй-хаёлларда, мўмай ва қинғир йўллар билан даромад топиш илинжида юрибди. Уларнинг тузоғига илиниб қолманг.
Халқимизда «қарс икки қўлдан чиқади» деган нақл бор. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли бандларига кўра пора берган ҳам, пора олган ҳам қонун олдида тенг жавобгар саналади ва муқаррар жазога тортилади. Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билинг¬ки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин.

Please follow and like us:
RSS
Follow by Email
Share
Telegram
VK
OK