Category Archive QABUL KVOTASI

TDTU TERMIZ FILIALI (QABUL 2019-2020)

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИда

қабулнинг охирги куни


Республикамиздаги барча ОТМлар сингари ТДТУ Термиз филиалида ҳам 15 июн санасидан бошланган қабул жараёнлари давом этмоқда ва энг қизғин ва қайноқ палласига кирган…


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 июндаги “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3101-сон қарори асосида ташкил топган ТДТУ Термиз филиалида 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёнларининг сўнгги кунида ҳам абитуриентлар кўп.


Янги ўқув йилида ТДТУ Термиз филиалида 3 та янги таълим йўналиши бўйича абитуриентлар қабул қилинмоқда. Булар:
Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича) – жами 70 та, 10 та грант/ 60 та тўлов-контракт;
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси (тармоқлар бўйича) – жами 25 та, 10 та грант/ 15 та тўлов-контракт;
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) – жами 25 та, 5 та грант/ 20 та тўлов-контракт.


Мавжуд йўналишлар қуйидагилар:
Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (транспорт турлари бўйича) – 75 та (10 грант/65 тўлов-контракт);
Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) – 50 (10 грант/40 тўлов-контракт);
Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) – 60 (10 грант/50 тўлов-контракт);
Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича) – 50 (10 грант/40 тўлов-контракт);


Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (транспотр иншоотлари турлари бўйича)
– жами 50 (10 грант/40 тўлов-контракт);
Автомобиль йўллари ва аэдродомлар – 40 (10 грант/30 тўлов-контракт)
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 25 (10 грант/15 тўлов-контракт).


Абитуриентлардан ҳужжатлар филиал биносининг кириш зали – кенг фойеда қабул қилинмоқда. 25 нафар техник-операторларга компьютерлар, принтерлар бириктирилган. Абитуриентлар кўпайиб кетганида назоратчилар томонидан филиал ҳовлисида икки қисмли навбат ташкил қилиниб, узун навбатларнинг олди олинди.

Иш вақти эрталаб соат 7:00 дан 20:00 гача ташкил этилган. Бугун кечки 24:00 гача операторлар ишлайди.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида 14 нафар профессор-ўқитувчилардан иборат маслаҳатчилар бириктирилган.

“Сall center” марказида 4 нафар ходим телефон қўнғироқларига мунтазам жавоб бермоқда, бир нафар ҳамшира, “Қишлоққурилишбанк”нинг сайёр кассаси (2 нафар ходим), овқатланиш ва дам олиш жойлари, салқин ичимликлар савдоси, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси ва кутиш жойлари ташкил этилган.

15-07-2019 йил ҳолатига 8103 нафар абитуриент қабул қилинди.

ТДТУ Термиз филиалига 2019 йилги кабулда хужжат топширган охирги абитуриент

ТДТУ Термиз филиалига 2019-2020 ўқйв йили учун энг охирги бўлиб ҳужжат топширган абитуриентни оператор Жавоҳир Исаев 24.00 га саноқли дақиқалар қолганида расмийлаштирди.

“Қабул 2019-2020” учун (2019 йил 15-июндан 15-июлга қадар) филиалда 15-дона компютер, 1-дона телевизор, 2-дона WiFi  qurilmasi, 8-дона принтер, 30-дона монитор ва 250-метр қўшимча тармоқ кабели ўрнатилиб фойдаланишга топширилди ва Республика ОТМ ларига 8104 абитуриент хужжатлари қабул қилинди. Шулардан 5588-та Абитуриент ТДТУ Термиз филиалига хужжатлари қабул қилинди https://abitur.dtm.uz-абитуриентларни рўйхатга олиш, https://qabul.dtm.uzДТМнинг кунлик абитуриентлар статистикаси, https://pay.dtm.uz/- Он-Лине тўлов квитансия чиқариш интернет тармоқлари тўлиқ ва узлуксиз ишлаши таъминланди. Филиалимиз расмий веб сайти https://tdtutf.uzва расмий телеграм каналлари t.me/tdtutf matbuot xizmati , канали ва гуруҳлари очилди ва унда филиалдаги барча жараёнлар мунтазам ёритилиб борилмоқда.

,

Please follow and like us:
error

ТДТУ Термиз филиалига ҳужжат топширган биринчи абитуриент билан танишинг!

ТДТУ Термиз филиалига ҳужжат топширган биринчи абитуриент билан танишинг!
ТДТУ ТФ Қабул комиссияси томонидан Сурхондарё вилояти Денов тумани Оловиддин маҳалласидан Алмирзаев Бобур Рустамович тест синовларида қатнашиш учун биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилди. Абитуриент ўтган 2018 йилда Термиз академик лицейини тугатган. Бу йил албатта олийгоҳ талабаси бўлишни ният қилган Бобур ТДТУ Термиз филиалинниг Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси йўналишига ҳужжат топширди ва 2-ОТМ сифатида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг энергетика йўналишини, 3-ОТМ сифатида пойтахтдан ТДТУ энергетика йўналишини танлади. Филиал раҳбарияти ва қабул комиссияси аъзолари биринчи абитуриентга омад тилаб, эсдалик сифатида китоб ва фахрий ёрлиқ тақдим этишди.
ТДТУ ТФ Қабул комиссияси барча абитуриентларни рўйхатдан ўтишга чорлайди! Марҳамат, филиалимиз талабасига айланиш учун шошилинг! Омад сизга, абитуриентлар!

Please follow and like us:
error

Tags

RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK