Category Archive Oliy ta`lim yangiliklari

PQ-4319 sonli qarori + prezentatsiyasi

O’zbekiston Respublikasi Prezidantinang 2019 yil 14-maydagi “Oliy ta’lim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimini takomillashtirish bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida” PQ-4319-sonli QARORI prezentatsiyasi

(O’zbekiston Respublikasi Prezidantinang 2019 yil 14-maydagi “Oliy ta’lim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimini takomillashtirish bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida” PQ-4319-sonli QARORI )

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 
Қайд этиш лозимки, 2018/2019 ўқув йилида илк маротаба олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари очиқ майдонли биноларда ўтказилди.
Имтиҳонларни ошкора ва шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида абитуриентлар бинога киришда шахсни идентификациялаш қурилмалари ёрдамида текширилди, тест синовлари кузатув камералари ёрдамида назорат қилинди. Ушбу жараёнлар абитуриентларнинг ота-оналари учун бевосита катта мониторларда, Интернет тармоғи ва телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди.
Шу билан бирга, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек ёшларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини рағбатлантириш мақсадида абитуриентларнинг бир нечта бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратиш лозим.
Мамлакатимизни янада ривожлантириш учун олдимизда турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида, шунингдек 2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқини бериш;
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш;
2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш;
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш;
абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.
2. Белгилаб қўйилсинки:
бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади;
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
3. Давлат тест маркази ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда);
Давлат тест маркази томонидан шартнома бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ундирилган тўловлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмаклашиш маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
4. Белгилансинки, Жамғарманинг маблағлари фоиздаги улуши чегараланмаган ҳолда қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Давлат тест марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Давлат тест маркази ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировка ўташ;
Давлат тест марказининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга 30 фоиз, фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёхуд хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга ойлик иш ҳақининг 35 фоизи миқдорида устамалар тўлаб бериш;
Давлат тест маркази ходимларига лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни амалга ошириш;
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертлар ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Давлат тест марказига ишлаш учун жалб этиш;
тест синовлари жараёнига жалб этилган иштирокчиларга (бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари) иш ҳақи тўлаш;
тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг ижара тўловларини амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган Давлат тест маркази фаолияти билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлаш учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шахсни идентификациялаш воситалари, видео қайд қилиш қурилмалари, бармоқ изларини текширувчи, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи воситалар, металл детекторлар ҳамда мониторлар) 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
мазкур қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Давлат тест марказининг ходимларнинг чекланган сони 186 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмасини тасдиқлаш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини бир ой муддатда қабул қилсин;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий марказларида Давлат тест марказлари ҳудудий бўлимларини жойлаштириш ва келгусида тест синовларини йил давомида ўтказиш мақсадида енгил конструкцияли материаллардан катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 май,
ПҚ-4319-сон
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига 
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
 
иккинчи хатбошисидаги «1 августдан 15 августгача» сўзлари «июль-август ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;».
2. 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
тест материалларини тайёрлаш ва тест синовлари натижалари ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш мақсадида Давлат тест марказига замонавий моддий-техник воситалар ва жиҳозлар харид қилиш учун 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин;
Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда) ҳисобига бир ой муддатда Давлат тест маркази ҳузурида Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасини ташкил этсин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 07/19/4319/3129-сон)
Please follow and like us:
error

Ufa davlat neft-texnika universiteti – mexmonimiz.

Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti Termiz filialiga Ufa davlat neft0texnika universiteti professori, texnika fanlari doktori Ne’matjon Raximov tashrif buyurdi. Tajribali ustoz dastlab filialda olib borilayotgan ishlar bilan tanishdi, professor o’qituvchilar, talabalar bilan suhbatlashdi. Kerakli tavsiya va takliflar berdi. Shundan so’ng filial faollar zalida professor “Yorug’lik diodlari va ularni qo’llash” mavzusida talabalar va professor-o’qituvchilarga ma’ruza o’qidi. Yangi innovatsion texnologiyalar, zamonaviy ta’limning xususiyatlari, umumiy fizikaning mohiyati haqidagi qiziqarli ma’lumotlar talabalar va professor-o’qituvchilarga manzur bo’ldi.

Please follow and like us:
error

Tags

Imom Termiziy va Termiziylar hayoti va faoliyati

“Imom Termiziy va Termiziylar hayoti va faoliyati”

29 mart kuni Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti Termiz filialida “Imom Termiziy oyligi” doirasida “Imom Termiziy va Termiziylar hayoti va faoliyati” mavzusida davra suhbati o’tkazildi.

Ma’lumki, 2017 yilda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaroriga muvofiq Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi tashkil etildi. Markaz, qarorda qayd etilganidek, “Islom dini rivojiga ulkan hissa qo‘shgan buyuk alloma, vatandoshimiz Abu Iso Termiziy (Imom Termiziy) va termiziy allomalarning benazir merosini ilmiy asosda chuqur o‘rganish, muqaddas yurtimiz zamini azal-azaldan ulug‘ allomalar, aziz-avliyolar vatani bo‘lib kelganini yurtdoshlarimiz va xalqaro jamoatchilik o‘rtasida keng targ‘ib qilish, milliy-diniy qadriyatlarimizni asrab-avaylash va rivojlantirish, shu asosda yosh avlodni ezgu g‘oyalar ruhida tarbiyalash, ularning qalbida Vatanga muhabbat va sadoqat tuyg‘usini yanada kuchaytirish” maqsadida tashkil etilgan.

Tadbirda Imom Termiziy nomidagi xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi direktori o’rinbosari Jo’rabek Cho’tmatov, Respublika ma’naviyat va ma’rifat markazi Surxondaryo viloyati bo’limi xodimi Sharofiddin Turdiyevlar ishtirok etib, bugungi kunda olib borilayotgan ishlar to’g’risida, allomalar hayoti va faoliyati to’g’risida ma’lumot berishdi.

Tadbir so’ngida talabalarga Mirzo Kenjabekning “Buyuk Termiziylar” kitobi sovg’a qilindi.

Please follow and like us:
error

TDTU va ITU hamkorligi

Туркиянинг Истамбул техника университети билан Тошкент давлат техник университети ўртасидаги ҳамкорликка тамал тоши қўйилди

(more…)

Please follow and like us:
error

Read More

Seminar

 “OLIY TA’LIMNI RIVOJLANTIRISHNING ZAMONAVIY TENDENSIYALARI: XALQARO TAJRIBALAR VA O’ZBEKISTON AMALIYOTI”

(more…)

Please follow and like us:
error

Tags Read More

Maqolani nashr qilish haqida

Please follow and like us:
error

Tags

Kiyinish madaniyati

Талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг кийиниш маданияти бўйича тавсия

(more…)

Please follow and like us:
error

Tags Read More

RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK