Tag Archive Davra suhbati

Davra suhbati

17 июль куни Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон халқига мурожаати эълон қилинганди. Шу муносабат билан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Tермиз филиали директори Б.Тураев 20 июль куни филиал профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказди.
Барча профессор-ўқитувчилардан Мурожаатноманинг моҳиятини тўла англаб, коррупцияга қарши курашиб, фарзандларимизнинг келажаги ва ватанимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилиш лозимлиги таъкидланди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ўқишга адолатли йўл билан киришга эришишнинг барча ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари тўла яратиб берилди. Фақат уларга қатъий амал қилиш қолди, холос. Энг тўғри йўл – билим йўли, адолат йўлидир! Адолат эса ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирликдадир.
Биз, олий таълим тизими раҳбарлари, кўп сонли ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда коррупцияга қарши курашиб, фарзандларимизнинг келажаги ва Ватанимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан хизмат қилишга ваъда берамиз.

Please follow and like us:
error

Tags

Davra suhbati

Бугун Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ташкил этиш мақсадида давра сухабати ўтказилди.

Давра сухбатини филиал директори в/б Ф.Носиров кириш сўзи билан очди.
Ф.Носиров ўз сўзида ҳозирги кунда мамалкатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида фикр билдириб, хорижий таълим муасссасалари билан олиб борилаётган алоқалар ҳақида тўхталиб ўтди.  
         Шундан сўнг Туркистон шаҳар Хўжа Ахмад Яссавий номидаги Қозоқ-Турк Халқаро университети прфессори Турмамбетов Торебай Абдурахманович сўзга чиқди.
        Турмамбетов Торебай Абдурахманович ўз сўзи давомида  икки давлат ўртасида таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.
        Шунингдек ушбу тадбирда Чимкент шаҳар Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети профессори Саидахмедов Пўлат Алтибаевич ҳам маъруза қилди ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.
         Бундан ташқари ушбу тадбирда Тошкент давлат техника университети професорлари Б.Умрзоқов ва А.Рисбаевлар ҳам иштирок этишди.
        Тадбирдан сўнг меҳмонлар Филиалимиз моддий-техник базаси, яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва талабаларимиз учун аудиторияларда маъруза ўқишди.

 

Please follow and like us:
error

Tags

RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
Telegram
VK
OK