fbpx

Янги технологияларни бошқара оладиган кадрлар керак.

29 май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиклари Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович ва Игамбердиев Ҳусан Зокирович ТДТУ Термиз филиали талабалари билан очиқ мулоқот ўтказишди. Академик Н.Юсупбеков бой ҳаётий тажрибаси, кўп йиллик педагогик фаолиятидан талабаларга жонли мисоллар орқали гапириб берди. Бугунги кунда илм-фан соҳасида шиддат билан ривожланиб бораётган жараёнлар, юртимизда қурилаётган янги иншоотлар, уларни бошқарадиган кучли ва салоҳиятли кадрларга эҳтиёж ортиб боришини айтиб, техника, кимё технологияси, электороника, автоматика соҳаларини пухта эгаллаш лозимлигини таъкидлади. Талабаларга биринчи курсданоқ бугунги имкониятлардан фойдаланиб, яъни интернетдан вақт ўтказиш учун эмас, илм-фан соҳасидаги янгиликларни мунтазам кузатиб, янги яратилаётган технологиялар, уларни бошқариш ҳақидаги маълумотлар билан қизиқиб, шундай инновацион ғоялар билан чиқиш лозимлигини таъкидлади.

 

 

Please follow and like us:
RSS
Follow by Email
Share
Telegram
VK
OK