Из жизни студентов

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабалари ўртасида “Гиёҳвандликни олдини олиш, ёшлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида” Волейбол спорт мусобақаси
Б А Ё Н Н О М А С И  №44

 

           25-30 май 2018 йил                                                  Термиз шаҳри

 

Тадбирда иштирок этдилар:

 

        Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўқитувчилари: Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Х. Жўраев, Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи-И.Хайруллаев, Жисмоний тарбия ўқитувчилари Ш Алимов, Т. Алимов,  Гурух раҳбарлари ҳамда барча гурухдан спортчи талабалар..

 

Тадбир мавзуси:   “Гиёҳвандликни олдини олиш, ёшлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида”

Тадбир ўтказилиш шакли: Жамоавий ўйин.

Тадбир мақсади:  Талаба ёшлар орасида Волейбол спорт турини кенг тарғиб этиш ва “Универсиада” спорт мусобақасига терма жамоани ташкил этишда  талабаларни саралаш, соғломлаштириш ишларини ташкил этиш орқали уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.

Тадбирнинг ўтказилиш жойи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали спорт зали

Тадбир мазмуни: Тадбир дарсдан кейин 14:00да 14 та гурух талабаларидан 14 жамоа иштирокида очилиши бўлиб ўтди. Мусобақа 6 бўлимдан бўлиб ўтиши режалаштирилди. Қура ташлашда ООТ 12-17 ва КТ 8-17 гурухлари биринчи ўйинни 12-17 гуруҳ ғалабаси билан бошлади.              2-ўйинни 10-17 ва 14-17 гурухлар бахс олиб боришди, унда 2:1 хисобида 14-17 гуруҳ ғалаба қозонди.

 

  Кейинги бахсда ЕУТТ 2-17 ва АЙА 6-17 гурухлар бахс олиб бориб 2:0 хисобида ЕУТТ 2-17 гурух жамоаси ғалаба қозонди. Шундай қилиб 1- давра мусобақасида ООТ 12-17 ва КТ 8-17 2:0, ЕС 10-17 ва ЭКО 14-17 0:2, АЙА 6-17 ва ЕУТТ 2-17 1:2, ТМЖ  3-17 ва ЕУТТ 1-17 2:1, ТИЭ 5-17 ва 4-17 0:2, ЕС 11-17 ва АЙА 7-17 0:2 ҳисобда   гуруҳлар беллашди. Унда 2-даврада ОТТ 12-17 ва 13-17 2:0, ЭКО       14-17  ва ЕУТТ 2-17 3:1, ТМЖ 3-17 ва ТИЭ 4-17 2:0, АЙА 7-17 ва КТ 9-17  2:0 хисобда гурухлари бахс олиб боришди. 

      

Ярим финалга АЙА 7-17 ва ТМЖ 3-17 2:0, ЭКО 14-17 ва ООТ 12-17 3:1, Учинчи ўрин учун олиб борилган бахсда ООТ      12-17 гурух жамоаси билан ТМЖ 3-17 гурух жамоалари муросасиз бахс олиб бориб унда ООТ 12-17 гурух жамоаси 2:0 хисобида ғалаба қозониб 3-ўринни эгаллади. Финалда кучли жамоалари қатнашишди, унда АЙА 7-17 гурух талабаларидан ташкил топган жамоа билан ЭКО 14-17 жамоаси бахс олиб бориб, ундаги бахсда ЭКО 14-17 гурух жамоаси 27:25 ва 25:23 хисобида АЙА 7-17 гуруҳ жаамоасини 2:0 ҳисобида ортда қолдирди ва 1-ўринни эгаллаб , Филиал чемпиони бўлишди. АЙА 7-17 гурух жамоаси 2-ўрин билан кифояланди.

         Шундай қилиб ЭКО 14-17 1-ўрин, АЙА 7-17 2-ўрин ва ООТ 12-17 гуруҳлар 3-ўринни эгаллашди.

Ғолиблар эсталик учун совғалар ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Тадбир учун маъсуллар: Тошкент давлат техника университети Термиз филиали Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари      Х. Жўраев, Маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи И.Хайруллаев Жисмоний тарбия ўқитувчилари Ш Алимов, Т. Алимов,  , Гурух раҳбарлари.

 

 

ММИБДЎ:                                                           Х. Жўраев

 

ММИБББ:                                                           И. Хайруллаев

 

Жисмоний тарбия ўқитувчилари:                Ш. Алимов

                                

                                                                               Т. Алимов

RSS
Follow by Email
Twitter
Visit Us
LINKEDIN